Қуръон ўзининг лафз ва ибораларида шундай ҳолда арабларнинг лафзлари, иборалари, сўзларидаги машҳур одатларидан ташқарига чиқмайди. Араблардаги хос нарсаларни энг олий даражадаги балоғатли сўзлар билан қамраб олади. Қуръоннинг воқеи соф арабийдир. Ажамий бегона тилларнинг унга алоқаси йўқ. Шу сабабли Қуръонни тушунишни хоҳловчи киши унга араб тили орқали ёндашиши, уни тушунишни бошқа тил ва воситалардан қидирмаслиги лозим. Шу боис, Қуръоннинг лафз ва иборалари, мазмунлари, таркиб, яъни сўз бирикмалари фақат араб тилида тафсир қилинмоғи лозим. Араб тили кўрсатган ҳамда арабларнинг одатлари тақозо этган нарса билан ҳам Қуръон тафсир қилинади. Лекин бу жиҳатдан фақат араб тили тақозо этган нарса билангина тафсир қилиниши мумкин. Бунинг тариқати эса соф араб сўзамолларидан ишончли киши ёдлаб, айтиб берган ишончли ривоятдир.
Шу жиҳатдан Қуръонни тушунишда Расулуллоҳ с.а.в.нинг алоҳида сўзлар ва сўз бирикмалари ҳақида айтганларини ўрганишга зарурат бор, бу баён хослаш учунми, чеклаш учунми ёки муфассал қилиш учунми, фарқи йўқ. Шунинг учун Қуръонни тушуниш учун унга тааллуқли Суннатни ёки мутлақ Суннатни албатта ўрганиш лозим. Чунки Суннат Қуръон учун баён ҳисобланиб, у орқали Қуръондаги маънолар, аҳком ва фикрлар билинади. Шунинг учун Қуръонни мукаммал тушуниш учун фақат араб тилинигина эмас, Суннатни ҳам билиш зарур. Гарчи айрим сўз ва сўз бирикмаларини лафз ва ибора жиҳатидан тушунишда араб тилига мурожаат қилинса ҳам, лекин Қуръоннинг ҳаммасини тушунишда Суннат билан араб тилини билиш муҳим. Қуръонни тафсир қилиш учун эса ҳар иккиси мужассам бўлмоғи зарур. Аммо Қуръонда келган набийлар ва расуллар ҳамда ўтмишдаги умматлар ҳақидаги воқе ва қиссаларга келсак, саҳиҳ ҳадис келган бўлса олинади, бўлмаса фақат Қуръондаги оятнинг мажмуи билан чекланади, бу икки тариқатдан бошқасини қўллаш мумкин эмас. Қуръондаги айрим сўз ва сўз бирикмаларини қиссалар орқали тушуниш учун Таврот ва Инжилга мурожаат қилинмайди, чунки ушбу китобларнинг бунга алоқаси йўқ. Қуръоннинг маъноларини Расулуллоҳ с.а.в. очиқ баён қилганлар, Таврот ва Инжил эмас. Демак, Қуръоннинг қиссаларини
212-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|